Али Вячеслав ПОЛОСИН
Аҳмад
Дийдодга бағишланади.
Сўзбоши
Мавжуд фарқларига қарамай Ислом, яҳудийлик ва насоролик динларининг
асосида ҳазрати Иброҳимнинг, алайҳиссалом, Ягона ва Кудратли Аллоҳга ишончи
ётади. Қуръони каримда насоролар билан яҳудийлар "аҳли китоб" деб
аталишади, бинобарин, учала динга эргашувчилар орасида тинчликни сақлаш ҳар
бир ишонувчининг диний ва ватандошлик бурчидир. Ислом милёнлаб русияликлар
мутлақо ихтиёрий равишда танлаган диндир ва ҳеч бўлмаганда 922 йилдан бери
Русия давлат қурилишининг пойдеворларидандир. Русиянинг ҳозири ва айниқса келажаги
учун насоро ва Ислом динлари вакшларининг ўзаро тотувлиги алоҳида аҳамиятга
молик масала ҳисобланади,
Кўп динли мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлиги бир нарсага — давлат ҳар бир
ватандошга дунёқараш танлаш эркинлигини таъминлай оладими-йўқми — шунга боғлиқ.
Токи ҳар бир шахс ўзи, бошқаларнинг таъсирисиз диний туйғуларига, маънавий
тажрибасига, ақлига мос анъанани устун қўя олсин:
«Айтинг: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир.
Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин».
Қодир Аллоҳ ўрнатган ва Қуръони каримда эълон қилган инсоний ҳуррият қоидаси
шундай. Дунёқарашлар ўртасидаги мунозараларга, диний баҳслар ва илмий тортишувларга
сиёсий кураш туси берилиишга асло йўл қўймаслик керак. Сулҳ ва ўзаро ҳурмат,
одоб доирасида диний мунозара каби хислатлар бағри кенглик асоси ва жамият
ўлчовидир.
Мен ҳаётимнинг кўп қисми давомида Ислом анъаналардан бехабар эдим, аммо қирқ
йиллик ҳаётий ва диний тажрибаларим, узоқ йиллик ўқиш ва изланишларим асосида,
Аллоҳнинг чақириғига эргашишга тайёр эдим ва алал-оқибат мен ягона, онгли қароримга
келдим. Ушбу мулоҳазаларимни диний эътиқод масаласида ҳали-ҳозирча тараддудда
турганларни шояд қизиқтирса деган умидда тақдим этяпман. Менинг насоролик динига
тааллуқли хулосаларим бир эътиқоднинг, бир черков ёки бирор руҳонийнинг танқиди
эмас (мен уларга тинчлик ва хотиржамлик тилайман), балки булар чин билан сохтадан
бирини онгли равишда танлаш жараёнини, Борлиқнинг ҳақиқий Яратувчиси бўлмиш
Ягона ва Қудратли Аллоҳ сари элтадиган йўлдаги адашишлардан қутулиш жараёнини
акс эттиради.
Нега мен яккахудоликка қайтдим
Мен худосиз бир оилада ўсдим, лекин болалигимданоқ ўзимга
нотаниш бўлган, ҳаммадан кучли ва илтижо қилганларга ҳамиша ёрдам бера оладиган
бир Худо борлигига ичимда ишонар эдим. Ўсмирлик чоғларимда бир неча бор ўзимнинг
кучим етмайдиган қийин ҳолатларга тушганман ва ўшанда дил-дилимдан Худога илтижо
қилганимда вазият яхши томонга ўзгарган.
Шу сабабдан Худо ҳақидаги ҳақиқатни билиш учун атай Масков Давлат университетининг
фалсафа факултетига ўқишга кирдим. У ерда биринчи марта Инжилни ўқиб кўрдим.
Инжил менда қарама-қарши таассурот қолдирди: айрим ўринлари ҳақиқатан фавқулодда
туюлди, аммо бошқа жойларида Худо ер юзидан халқларнинг кўпини қириб юбориш
истаги бордай таърифланар эди. Бунинг устига, Худонинг "мускули", "қўли", "бадани", "эти
ва қони" каби ғалати тушунчалар ҳам берилган эди.
Лекин 1970 йиллари Масковда православ Черковидан бошқа коммунистик мафкурага
муқобил тура оладиган реал мафкура йўқ эди ва шу боисдан ҳам 19 ёшимда православ
ибодатхонасига бордим. У ерда мен қадимий анъанага, Худони тараннум этадиган
гимнларнинг гўзаллигига дуч келдим ва чинакам диний билим олишга қарор қилдим.
Кейинроқ диний семинарияга ўқишга кирганимнинг сабаби ҳам шу. Аммо бу ҳаракатларим
бир динни онгли равишда танлаш эмас эди, чунки насронийликни бошқа динлар билан
солиштиришга у пайтда менда имкон бўлмаган.
Черковга ўша пайтлар эшиги очиқ бўлгани учунгина ҳамда азбаройи даҳрийликнинг
ёлғонларини қатъий инкор этганимдан кирганман, холос.
Семинарияда насроний динининг асосларини ўрганиб, 1983 йили черковга руҳоний
ходим бўлиб ишга кирдим. Бу лавозим менга ўшанда худосизликка қарши маънавий
ва ақлий кураш тимсоли эди, ўзимни «Худонинг жангчиси» деб ҳис қилардим. Бироқ
черковдаги кундалик хизматлар пайти нафақат маънавий ва маърифий вазифаларни,
балки аксаран хурофотчи одамларнинг талабларига биноан турли-туман маросимларни
ўтказишимга тўғри келарди. Бу маросимлар моҳият эътибори ила мажусиёна амаллардан
ҳеч фарқ қилмаслигини аниқ билсам-да, мен уларни адо этишдан бош тортолмасдим
— улар черков ҳаётининг зарурий бир парчасига айланган эди. Бу нарса шахсий
эътиқодим билан ижтимоий бурчим орасида ички бир иккиюзламачилик ҳолатни вужудга
келтирарди.
1983-1985 йиллар орасида Ўрта Осиёда роҳиб бўлиб ишладим. Ислом дини ва мусулмонлар
билан ҳам илк бор ўшанда танишдим. Бора-бора бу динга ички бир мойиллик ҳис
эта бошладим. Бир куни черковга, менинг олдимга ўрта ёшлардаги, юзлари нурли
бир тожик келди. У ҳақда "яширин шайх" деб эшитган эдим. Қисқа суҳбатдан
кейин меҳмоним дабдурустдан: "Сенинг кўзларинг мусулмонларнинг кўзларига
ўхшайди, сен албатта мусулмон бўласан!" деб қолди. Насоро черковида унинг
роҳиби юзига айтилган ақлга сиғмас бу хитоб... негадир менда ҳеч қандай эътироз
уйғотмади, аксинча, юрагимга ўтириб қолди.
1988-1990 йиллари худосизликка қарши кураш замон саҳнасидан тарих варақларига
кўчди, аммо черковда маърифатчилик ва иримларга қарши кураш эмас, балки бинолар
қурилиши ва даромад келтирадиган маросимларни адо этиш биринчи ўринга чиқди.
Бундан бу ёғига энди мен ўзимни "Худонинг жангчиси" деб эмас, балки
одамларга ҳар хил маросимларни ўтказиб берадиган расмий дуохон деб ҳис қила
бошладим. Натижада 1991 йили черков хизматидан расман чиқдим.
Черков маросимлари ҳам балки бирор илоҳий асосга таянар, деган ниятда қадимги
насоро манбаларини — Черков тарихи, ибодатлар тарихи, илоҳиёт тарихини чуқур
ўрганишга киришдим. Илоҳиётни ва илк манбаларни синчиклаб ўрганишим менда бутун
рум-визанс ибодатларининг ҳақиқийлигига жиддий шубҳа-гумонлар туғдирди: унга
қадимги замонларнинг мажусиёна урф-одатларидан кўплари кириб қолган экан.
Бу ҳолни тўла маънода 1995 йили англаб етдим ва энди черков ибодатларида ҳам
буткул қатнашмай қўйдим. Бироқ Исо Масиҳни одам-худо деган ишонч имон руҳида
семинарияда олган тарбиям ҳали яккахудоликнинг оддий ва ёрқин қоидаларини тушуниб
етишимга ҳалақит қилар эди. Исломнинг асл таълимотини мен у пайтда билмасдим,
Қуръоннинг Крачковский таржимаси эса, Аллоҳ Китобининг маъноларини тушунарсиз
қилиб ташлаган эди.
Ниҳоят, Имон Валерия Порохова амалга оширган Қуръони карим маъно таржималари,
Қуръон тафсирлари ва Исо, алайҳиссалом, ҳақидаги Ислом таълимоти билан танишганимдан
кейин менда Исломни қабул қилишим зарурлигига ҳеч қандай шубҳа-гумон қолмади.
Қудратли ва Меҳрибон Аллоҳ бу қароримни қатъийлаштирди ва хотиним билан бирга
яккахудоликка қайтганимизни очиқ изҳор эта бошладик. Яъни, мен ҳар бир инсон
унда туғиладиган (аммо кейинчалик тарбия воситасида яҳудий, насоро ёки мажусий
этилади) фитратимга қайтган эдим.
Қуйида менинг бутпарастликдан қайтишимга, шериксиз Ягона Аллоҳга муҳаббат ва
тоатга ўтишимга ёрдам берган мулоҳазаларимни келтирмоқчиман.
Насоролик ва мажусийат
Дастлабки икки аср насоролар қадим дунёнинг ҳамма сирлиликларини (мистерияларини1) "шайтон
ишлари" деб ҳисоблашган, салиб тимсолига сиғинишмаган (уларнинг тимсоли
балиқ бўлган) ҳамда Худога шерик қўшишга бўлган уринишларни (масалан, Феодоритнинг
муқаддас учлик тўғрисидаги таълимотини) лаънатлашган. Қадимги насороларнинг
ибодатга тўпланишлари яҳудийларнинг шанбани нишонлашларига бориб тақалади ва
намозга ўхшайди. Ибодат чоғи улар тарихий воқеаларни эслашган, псалмаларни
куйлашган ва ахлоқ-одобни таълим беришган.
Ҳозирда насороларники деб ҳисобланаётган аксари ибодат маросимлари
келиб чиқиш
жиҳатидан мажусийликка бориб тақалади. Бу маросимлар IV асрга келибгина
империя халқларини "Масиҳнинг ягона ўринбосари"га — императорга
бўйинсундиришдек сиёсий мақсадда давлат кучи билан "насороларники" деб
эълон қилинган.
Масалан, 1666 йили православ Черковининг Катта Масков Соборида сўзлаган Кустантания
дунё патриархатининг митрополити Паисий Лигарид шоҳ Алексей Михайлович
Романовга унинг лавозими православ ақидасида қандай маъно, англатишини
бундай тушунтирган: "Римликларда
худди мисрликлардаги каби, шоҳ ўзида руҳонийлик билан шохликни
бирлаштирган. Шу ва бунга ўхшаш сабабларга кўра шоҳ "худо" деб
аталади. Сенинг
ҳам, эй худомонанд Алексей Михайлович, "худо" деб номланишга ҳаққинг
бор"2
Бундай дейиш билан православ архиерейи (унинг бу нутқини Черков Собори қўллаб-қувватлаган)
шоҳлар "худолик юққан" алоҳида шахслар экани тўғрисидаги визансча
насоролик таълимоти билан қадимги шарқ мустабидлари тўғрисидаги афсоналар орасида
чуқур ички боғлиқлик борлигини ўзи тан олди, насроний шоҳ билан қадимги Мисрнинг
худолаштирилган фиръавни ўртасида ўхшашлик кўрди. Янги Аҳдга таянган яҳудча-насронийча
таълимотнинг ўрта асрлар давлат моделини яратишдан мақсади очиқ-ойдин маълум
— ҳукмдорнинг одамлар устидан мутлақ сиёсий ҳокимиятини сақлаб қолишдир! Бу
нарсани буюк ўрис ёзувчиси Фёдор Достоевский "Братья Карамазовы" романига
кирган Улуғ Инквизитор ҳақидаги воқеада ёрқин кўрсатган: қадимги насороликдаги
иллатни Улуғ Инквизитор Исонинг фақат руҳий эркинликни таблиғ қилганида, порфирлар
билан жаллоднинг қиличини қабул қилмаганида кўради. Қадимги насороликнинг бу "камчилиги" IV
асрга келибгина тўғриланди.
Қайд этиш керак, бутун империя ҳудудида дин ўлароқ насороликни жорий этган
Рим императори Буюк Константиннинг ўзи Митрага сиғинувчи мажуслигича қолган
эди, ўлимидан олдингина "чўмилтирилди", яъни, насороликни қабул қилди.
IV аср насронийлари дунёвий ҳукмдорлик берадиган имтиёзлар жилвасига дош бера
олишмади ва Исо, алайҳиссалом, таълимотига мажусийларнинг одат-маросимларини
ҳам аралаштириб юборишди, натижада V асрга келиб дин таълимотида сифат ўзгаришлари
рўй берди. Масалан, "Худонинг онаси", "Муқаддас Учлик" ва
ҳоказо ҳақидаги ақидалар пайдо бўлди.
Исонинг худога айланиши (боговоплошения), азоб чекиши, ўлими
ва қайта тирилиши ҳодисаларига бағишлаб Рим империяси насронийлари жорий қилган
мистериялар мажусийларнинг мистерияларига ўхшабгина қолмайди, балки тўғридан-тўғри
мажусийларнинг у афсона ва маросимларини ўзлаштириб олгандир. Бундан мақсад
милёнлаб "эски дин" эргашувчиларини
янги насроний дини арбобларига бўйинсундириш эди. Бу арбоблар эса, ўз навбатида,
Императорни шунчаки худолардан бири деб эмас, балки бутун олам Нажоткори, "яҳудийлар
шоҳи" ва бош раввин Исо Масиҳнинг меросхўри ва ўринбосари деб эълон қилди
ва Императорга сиғинишни жорий этди.
Аввал инкор қилинган мистерияларни ("сирлиликлар"ни) Черков қабул
қилди ва насронийликка тегишли деб эълон этди, фақат худоларнинг исмлари
Янги Аҳдга мослаб алмаштириб чиқилди, холос. Исмлар ўзгарди, аммо мистерияларнинг
дуохонлик ва сеҳргарлик хусусиятлари сақланиб қолди.
Бир мисол: мисрликлар нажоткор деб эътиқод қўйган Осирис ҳам, форс одам-худоси
Митра ҳам, ривоятларга кўра, тахминан қишки кун тўхтаган куни 25 декабрда
туғилишган. Айниқса, Митра ғорда ҳайвонлар орасида туғилган. Бу нажоткор-худоларнинг
таваллуд кунлари (Рождество) илгари Рим империясида тантанали нишонланар
эди. Славян халқлари нишонлайдиган Спас коляда рождествоси ҳам худди шунга
ўхшаш. Гарчи худонинг номи славянчадан яҳудийчага алмаштирилган бўлса ҳам,
рождество қўшиқлари ҳатто ҳозиргача "колядалар" деб аталади. IV
асрга келиб давлат мақсадлари учун насронийлик динини танлаган император
одам-худо Митра таваллудига бағишланган эски халқ байрамини таомилдан сиқиб
чиқариш учун 25 декабрни "Исонинг таваллуд куни" деб белгилади.
Ҳолбуки, ўша пайтгача қадимги насоро Черковида ҳеч ким бунақа кунни билмас
эди, бинобарин, нишонламас ҳам эди.
Осирис (Миср), Орфей (Юнонистон), Аттис (Рим), Зардушт ва Митра (Форс, Рим)
ва бошқа кўпгина динлар одамни илоҳлаштиришнинг бир хил услубига асосланади:
«худо-чақалоқ»нинг қиз боладан мўъжизавий туғилиши — одамлар учун азоб чекиш
ва ўлим — дўзахга кириб чиқиш — жисман қайта тирилиш ва худо ҳузурига кўтарилиш.
Бундай эътиқодларнинг руҳонийлари катта оломон ҳузурида у афсоналарнинг мазмунини
маросимлар йўли билан жонлантиришган, "Аттис воскрес!" ёки "Осирис
воскрес!" ("Аттис қайта тирилди", "Осирис қайта тирилди")
дея ҳайқириб салиб юришлари қилишган, ишонувчиларни юнонлар вино тимсолида,
римликлар буқанинг қони тимсолида, мисрликлар буғдойдан тайёрланган қизил
ичимлик тимсолида илоҳий қон билан суғоришган. Шундай қилинса, табиат қонунларининг
бузилишлари диндорларнинг фойдасига бўлади, деб ҳисоблашган.
Исо Масиҳ туғилишидан минг йил аввал яшаган қадимги мисрлик бундай дуо-илтижо
қилган:
— Эй илоҳий руҳлар! Мен учун сизлар: "Муқаддас Ҳеба нонлари билан покланиб,
Абадий Ҳаётда қатнашсин у!" деган сўзларни айтдингизми? Менинг покловчи
ноним оқ буғдойдан бўлади, мен қизил буғдой ичимлиги билан покланаман...
("Миср ўликлар китоби ") ( Иқтибос учун қаранг: Х.А. Ливрага, "Фивы
— М.: 1997.-Стр. 118.)
Илоҳ эти ва қони билан таомланиш (причастие) одати қадимги "дин"ларнинг
кўпига хосдир. Фақат, замон ўтган сари бу одат шафқатсизликдан инсонийлик
сари ўзгариб борган: қолоқ қабилаларда бу маросим одамни қурбонлик қилиш
билан амалга оширилган бўлса, кейин одам ҳайвон билан алмаштирилди, яна кейинроқ
ҳайвоннинг қонини вино ёки қизил ичимлик, этнинг ўрнини эса нон эгаллади.
Зардушт (Зароастра)нинг китобида илоҳ-одам Митра шогирдларига бундай дейди: "Ким
менинг этимни еса ва қонимни ичса, у менда қолади ва мен унда қоламан".
Афтидан, қадимги Римда ғоят машҳур бўлган диннинг бу муқаддас қоидаси Янги
Аҳднинг муаллифларига ҳам қат-тиқ таъсир қилган кўринади.
Насронийлик Черковида қадимги афсоналарнинг умумий шакли, ҳатто кўп дуо-ларнинг
матнлари тўласича сақлаб қолинди. Мисрлик она-худо Исиданинг қўлда нажоткор
чақалоқ билан чизилган суратини (иконаси) Римнинг ҳамма жойида кўриш мумкин
эди ва аввалги насронийлар Исида билан яҳудий Марямни заррача фарқламай,
ўша Исидага сиғинишарди. IV аср насронийлари мистик илоҳ қонини ичишдек эски
одатни қайта тирилтиришди, фақат қон ўрнига қизил вино ичадиган бўлишди.
Маросими ўша эски ҳолича қолди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, агар бу амалга давлатлашган Черков насронийлари
бир хилда ёндошишган бўлса, у қадимги мажусий оламнинг ўзида муносабат бир
хил бўлмаган. Масалан, машҳур нотиқ Ситсерун (Цицерон) бундай ёзган эди:
"Биз нонга "Серера", винога эса "Вакх" деб ном берганимизда,
ҳаммага маълум баландпарвоз номларни қўллаймиз, холос. Ёки сизлар бу дунёда
ҳақиқатан ҳам ўзлари истеъмол қилаётган бу нарсаларни худо деб самимий ишонадиган
даражадаги эсипаст одам бор деб ўйлайсизларми?"
Эски одатлардан яна бири — ўлиб кетган одамларнинг руҳига сиғиниш ва табиат
қонунларини ўзгартиб беришини сўраб илтижо қилиш одати ўрта асрлар Черковида
қайтадан жорий қилинди. Бу одатнинг моҳиятида, жисман ўлган одамнинг руҳи
дунё тартиботини мустақил ўзгартириб юбора олади деган эътиқод ётади. Бунга
кўра, руҳ мажусийлар тушунчасидаги худога тенглаштирилади. Оддий мантиқ ҳам
бунақа эътиқодни қабул қилмайди. Қандай қилиб ўзи яратмаган ва ўзи улар устидан
идора эта олиш қурбига эга бўлмаган бир махлуқ нарсаларнинг тартиботини ўзгартира
олсин?! Демак, бу ишларни унинг ўзи эмас, балки унинг илтижосига кўра ҳар
нарсадан хабардор Холиқ адо этади, дейилса, унда нимага ўзимизни ҳар томонга
ташлаймиз, нимага тўғридан-тўғри бутун ишларимиздан, тилакларимизу ҳожатларимиздан
хабардор Зотнинг Узига мурожаат қила қолмаймиз?! Нимага энди қудратли Холиқни
маддоҳлик ва ялтоқиликни ёқтирадиган, адолат билан эмас, балки ўзига алоҳида
яқин олган пешволарнинг — "худо суйган азизлар"нинг илтимосларидан
келиб чиқиб қарор қабул қиладиган инсоний бошлиққа тенглаштирамиз?! Бундай
муносабат зимнида ё Худонинг ҳар нарсага қодирлигига ишончсизлик, ёки Унинг
адлини кофирларча инкор этиш маънолари сезилади. Масалан, шунақа бир диний
маросим сақланиб келди. Ўрис қишлоқларида то XX асргача Расмий Черков халқни
мажус худоси Велесга чорва паноҳкори деб сиғинишдан ҳеч қайтара олмагач,
осонгина йўл тутди: Велесга сиғинишни исми унинг исмига уйқаш бўлган юнон
авлиёси Власийга сиғиниш билан алмаштирди. Лекин амалда ҳаммаси ўз ҳолича
қолди. Илгари деҳқонлар Велесга дуо-илтижо билан машғул бўлган кунлар энди
оиланинг катта эркаги, илоҳ Велеснинг руҳонийига тақлидан, ағдарма эчки терисига
ўралиб олиб, уй ҳайвонларини "Парвардигор чўмилтириши" маросимида "муқаддаслаб" олинган
сув билан суғоради.
"Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни
(Аллоҳга) шерик қиладиларми?! Улар учун бирор ёрдам қилишга қодир бўлмайдиган,
ҳатто ўзига ўзи ёрдам қила олмайдиган (нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми)?!
Шубҳасиз, Аллохдан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар худди (сизнинг) ўзларингиз
каби бандадирлар..." (Аъроф, 191-192, 194, мазмуни).
Мен ўзимга саволлар берар эдим: нимага Янги Аҳднинг матни мажусийликнинг
қайта тирилишига монеъ бўлмади? Ахир, унинг асосида яккахудоликнинг Улуғ
Пайғамбари келтирган таълимот ётарди-ку?! Чиндан ҳам ушбу битиклар илоҳий
китобми, Худонинг сўзларими? Ўзи умуман нимани Худонинг ваҳийлари ҳисобласа
бўлади?
Бу саволларга жавоблар менинг янги бир дунёқараш танлашимда иккинчи муҳим
таркибий ва ҳал қилувчи қисм бўлди.
Насороларда илоҳий китоб борми ?
"Аллоҳ" сўзи битталикни урғулайдиган аниқлик қўшимчаси "ал" билан "худо" маъносидаги "илоҳ" лафзларининг
қўшилишидан ҳосил бўлган. Сўзма-сўз таржима этилса, "Бир Худо" ("'Ягона
Худо") маъносига келади.
Иброҳимнинг, алайҳиссалом, динига кўра, Худо битта ва У Ўзи яратган махлукдаридан
олийдир, Ўзи хоҳлаганларгагина Ўзини танитади. У улуғ Зот одамларга билдиришни
хоҳдаган нарсаларнигина биз илоҳий руҳдар ва пайғамбарлар — Аллоҳнинг элчилари
ёрдамида биламиз. Ваҳий эгаси Қодир Аллоҳнинг ўзидир, одам эса, Унинг хоҳишини
бажариш қуроли, асбобидир.
Пайғамбар ўзи олдиндан Вахийнинг мазмунини билмайди, балки ҳамма билан бирга
билади. Ваҳий Парвардигордан эканини билдириб турадиган баъзи аломатлар бор:
масалан, пайғамбар аввал Аллоҳнинг "Айт!" деган амрини айтади, кейин
тўғридан-тўғри Аллоҳнинг Сўзи келади. Бани Исроилнинг ҳамма пайғамбарлари шундай
дейишган. Муҳаммад, алайҳиссалом, хам шундай деганлар. Бу Китобни қабул қилиш
ёки рад этиш мумкин, аммо юқоридан туширилган бу Илоҳий Амрни бирон кимса ўз
хоҳишига кўра ўзгартириши асло мумкин эмас. Чунки бу ҳолда у Аллоҳнинг Сўзи
бўлмай, қўл ижоди бўлиб қолади, маънолари бузилса, ҳатто сохта пайғамбарлик
намунаси бўлиб қолиши мумкин. Қуръони карим бошдан-охир "Уларга айт..." хитоб
шаклига қурилган ва ҳеч ким ҳеч қачон унинг матнидан бирон жойини ўзгартиришга
ҳаққи йўқ, ўзгартиролмайди ҳам.
Аммо яҳудийлик ва насронийликда аҳвол буткул ўзгача.
Яҳудийларнинг пайғамбарлик китоблари доирасига бир-бирига зид тарихий йилномалар,
қаёқдан келгани номаълум китоблар, фақат таржималаригина сақланган китоблар
кириб қолган. Пайғамбарлардан ёзиб олинган матнларнинг кўп жойларига кейинги
замонларда маънони жиддий ўзгартириб юборадиган қўшимчалар киритилган.
Насронийликда ҳам шу — Исо ҳаёти ҳақида узуқ-юлуқ маълумотлар ҳамда оғиздан-оғизга
ўтиб, айтилган замонидан ўнлаб йиллар кейин, кўпроқ бошқа одамлардан ёзиб олинган
айрим насиҳатларигина сақланиб қолган. III-IV асрларда яшаган ва ўзларини пайғамбарлардан
ҳам устун ҳисоблаган роҳиблар эски китобларни элакдан ўтказишди: кўпларидан
(улар ёзилганидан 200 йил ўтиб), хоҳишга кўра, воз кечилди, бошқалари, яна
хоҳишга кўра, инжилларнинг ҳозирда бизга маълум доирасига киритилди. Янги Ахд
(инжил) охирги таҳрирда у воқеалар кечган даврдан қарийб етти аср кейин, яъни,
692 йили Труллда ўтган Черков Соборида тасдиқланди! Бунинг устига, бу китобларнинг
кўпи Исо Масиҳ насиҳатларининг баёни ҳам эмасди, балки бир неча шогирдининг
ҳамда Исони шахсан кўрмаган, оғзидан ҳеч нарса эшитмаган, насронийларни қувғин
қилиб маш-ҳур бўлган Павелнинг панд-насиҳатлари эди.
Пайғамбарликнинг ўзига хос формуласи бўлмиш "Уларга айт..." хитоби
у китобларда умуман йўқ, боз устига, очиқдан-очиқ зиддиятларга тўладир.
Мисол учун, Лука Инжилининг Синод муқаддас деб тасдиқпаган таржимаси бундай
сўзлар билан бошланади: «Как уже многие начали составлять повествования о совершенно
известных между нами событиях, как передали нам то бившие с самого начала очевидцами
и служителями Слова; то рассудилось и мне, по тщательном исследовании всего
сначала, по порядку описать тебе, достопочтепньш Феофил, чтоби ти узнал твердое
основание того учения, в котором был наставлен» (Лк. 1:1-4).
Мазкур матндан очиқ-равшан кўриниб турибдики, бу "Хушхабар" (юнончада "эвангелион",
ўрисчада "евангелия", мусулмончада "инжил") Худодан эмас,
балки одамдандир, бу ҳам етмагандек, бевосита гувоҳдан эмас, балки Исо, алайҳиссалом,
таълимотининг кўп баёнларидан бирини бировнинг оғзидан нақл қилувчи одамдандир. "Хушхабар"ни
йўллашдан мақсад ҳам соф инсоний. Яъни, шогирд илгари олган илмларида қатъийлашишини
муаллиф "лозим топди". "Передали" сўзи бу ерда гап насронийларнинг
ўзи "Предание" деб атайдиган ҳодисалар ҳақида боришини яққол кўрсатади.
Қаёқдан пайдо бўлиб қолгани ҳозирги замон тадқиқотчилари орасида кўп баҳс-мунозараларга
сабаб бўлаётган Юҳанно Инжили эса бундай сўзлар билан тугайди: "Многое
и другое сотворил Иисус; но если би писать о том подробно, то, думаю, и самому
миру не вместить би написанных книг " (Юх. 21:25).
Инжил хотимасида келган бу сўзлар кўрсатадики, Хабар эгаси ғоят кўп маълумотлар
орасидан қайсиларини танлаб китоб қилишни ўзи ҳал қила оладиган одамдир. Яна
у Исо, алайҳиссалом, ҳақида ўзигача етиб келган маълумотларни ўзича анча-мунча
қисқартирганини ҳам тан олиб турибди!
Ҳаворий Павел ҳам коринфликларга йўллаган Биринчи мактубида гоҳ Худо Исо Масиҳ
номидан гапиради, гоҳ ўзи номидан гапиради: "...это сказано мною как позволение,
а не как повеление. Ибо желаю, чтоби все люди были, как и я" (1 Кор. 7:6); "...вступившим
в брак не я повелеваю, а Господь <...> Прочим же я говорю, а не Господь..." (1
Кор.7:10-12); "Относительно девства я не имею повеления Господня, а даю
совет... "(1 Кор. 7:25).
Ягона ва Қудратли Аллоҳга имон келтирган одам назарида, агарчи минг карра авлиё
ва муҳтарам бўлса ҳам, инсон номидан айтилган жамики нарса Илоҳий Ваҳий эмас,
балки бор-йўғи бир одамнинг фалсафий, диний, ахлоқий ва, хулласки, насронийларнинг
ўзи "муқаддас ривоятлар" деб атайдиган насихатномаларидир, холос.
Агар насронийлар Янги Аҳдни (Инжилни) Худодан тушган илоҳий китоб деб ҳисоблашса,
улар ҳеч бўлмаса ҳаворийнинг сўзларини Янги Аҳд тўпламидан чиқариб ташлашлари
керак эди. Ҳамда бу қўшимчаларни солиҳ зотларнинг ривоятлари тарзида алоҳида
китоб қилишлари лозим эди. Ахир, ҳаворийнинг ўзи у сўзларни Худонинг амри билан
сўзламаётганини, ҳатго Исо Масиқнинг кўрсатмаси билан баён қилмаётганини очиқ
изҳор этиб турибди-ку! Модомики насронийлар Инжилни одам сўзларидан тозалашмадими,
мана шу ҳолнинг ўзи бу китоб Илоҳий Ваҳий эмас, балки «Ривоятлар тўплами» эканига
далолат қилади. Агар ўхшатиш жоиз бўлса, мавжуд инжиллар жуда нари борса заиф
ҳадисларга ўхшайди, ҳаворийларнинг мактубларини эса, ўзига хос тафсир деса
бўлади. Китобда Исонинг сўзлари деб келтирилган лафзлар қам у зотнинг оғзидан
айнан ёзиб олинмаган, у кишининг нутқи айнан сақланиб қолмаган, шунинг учун
булар баъзи изоҳлардир, холос. Бинобарин, улар Исонинг, алайҳиссалом, Аллоҳ
амрлари ҳақидаги шоҳидликлари эмас, балки баъзи одамларнинг у зот ҳақидаги
хотираларидир, холос. Шундай қилиб, насронийларнинг мавжуд инжиллари бошдан-охир
Бани Исроил пайғамбарларининг яҳудий анъаналари доирасидаги эски китобларнинг
шарҳу изоҳларидан иборатдир.
Янги мустақил насронийлик дини таълимот сифатида ҳеч қандай янги пайғамбарсиз
ва ҳеч қанақа янги илоҳий китобларсиз, аста-секинлик билан, II—IVасрлар оралиғида
шаклланди ва Рим императорларининг ҳамда роҳиблар табақасининг куч-ғайрати
билан ҳаётнинг ҳамма соҳаларига кириб борди.
Қани у — ҳаворийлар ўзларининг сўзлари билан алиштириш ўрнига тафсир қилишлари
лозим бўлган Илоҳий Китоб? "Аллоҳ буюрди: "Айт!.." дея бошланиб,
кетидан заррача ўзгаришсиз ва кейинчалик тиқиштирилган қўшимчаларсиз ке-ладиган
қатъий матнли биронта Янги Аҳд қолдирганми Исо Масиҳ? Йўқ! "Айт..." деган
ирода усули насронийларнинг ҳеч қайси китобида учрамайди. Модомики биз қодир
Аллоҳга ишонар эканмиз, тан олишимиз керакки, агар У Янги Аҳдни сақлашни хоҳлаганида
эди, шубҳасиз, бошқа барча хоҳишлари каби, бу хоҳиши ҳам амалга ошган бўларди
ва ҳеч қанақа ҳаваскор у Китобга ўзидан заррача нарса қўша олмасди.
Қолаверса, Аллоҳнинг элчиси Исо Масиҳ, алайҳиссалом, шогирдларига ўзи ҳақида
гапириб юришларини кўп марталаб тақиқлаган. Шогирдлар хам тан олиб, Исо айтган
сўзларнинг ҳаммасини анча-мунча китоб сиғдира олмайди, дейишарди.
Инжилда Исо, алайқиссалом, доим таъкидлаб, ўзи фақат яҳудийларга юборилганини
айтади. Масалан, хананеянлик аёлни даволаб қўйинг деб сўрашганида, У: "...Я
послан только к погибшим овцам дома Израилева <...> нехорошо взять хлеб
у детей и "бросить псам " (Мт. 15:24—26).
Инжилнинг ҳеч бир жойида мажусийларни Исонинг шогирдлари сафига қўшиш қақида
айтилмаган, бу нарса кейинчалик Черков қўшган изохдирки, бу изоҳни Книга Деяний
(10; 11: 1-19) рад қилади: Исо Масиҳ осмонга кўтарилганидан 17 йил ўтиб улуғ
қаворий Пётр мажусий Корнилийни ўзининг динига киритади ва ҳамма бундан ажабланади!
Сўнгра Пётр бошқа ҳаворийларни ҳам мажусларни насронийликка киритиш қаракатини
бошлаш мақсадга мувофиқдея ишонтириш учун ўзининг бутун ҳаворийлик обрў-этиборини
ишга солди ҳамда яқинда билдирилган самовий ишоратларни рўкач қилди.
Агар Исо, алайҳиссалом, ҳақиқатан ҳам шогирдларига яҳудий бўлмаганларни динга
киритишни таълим берган бўлса, унда нимага улар ўн етти йил давомида бу ишни
қилишмади?
Кейин, нега бу ишларига асосни тўғридан-тўғри Устозларининг топшириқларидан
эмас, балки янги мўъжиза ва самовий ишоратлардан ахтара бошлашди?
Юҳанно Инжилида Исо, алайҳиссалом, Худо одамларга ҳозирча янги Илоҳий Китобнинг
матнларини нимага бермаётганининг сабабларини очиқ-ойдин очади: "Ешё многое
имею сказать вам; но вы теперь не можете вместить. Когда же придёт он, дух
Истины, то наставитъ вас на всякую Истину; ибо не от себя говорить будет, но
будет говорить, что услышат, и будушее возвестит вам" (Ин. 16: 12—13). "Утешителъ
же, дух святый, которого пошлет Отец во имя мое, научит вас всему и напомнит
вам все, что я говорил вам " (Ин. 14: 26).
Мана шунинг ўзи Исо Масиҳ Худо номини ўртага қўйиб айтган, пайғамбарлик даъватининг
ҳақиқий мазмуни ҳали у пайтда ёзма Илоҳий Китоб кўринишида шаклланмаган эканига
ёрқин далил эмасми? Ахир, ҳатто ўзларини танланган инсонлар деб биладиган яҳудий
шогирдлари ҳам ҳали Ҳақиқатни тўласича "қамраб олишолмасди", ҳолбуки,
уни мажусият ботқоғига ботган ва ҳозирча яккахудолик ғоясини қабул этишга тайёр
бўлмаган Ер юзидаги бутун халқларга етказиш керак эди! Шунинг учун ҳам Аллоҳ
улуғ пайғамбарлари Иброҳим, Мусо, ва Исонинг, алайҳимуссалом, таълимотларини
ҳамма тушуниб етгачгина муқаддас руҳ Ундан эшитганини етказишини хабар берган.
Қандай қилиб этсиз-бадансиз руҳ Қодир Аллоҳнинг Сўзини қабул этади ва етказади?
Бунинг учун Аллоҳдан Унинг Сўзини етказиш ваколатини олган янги пайғамбар керак
эди. Бизга — Куръони карим соҳибларига энди маълумки, шундай пайғамбар бўлиб
Муҳаммад, соллалллоҳу алайҳи ва саллам, келганлар, у зотга юборилган руҳ эса,
Аллоҳнинг Сўзини етказган фаришта Жаброилдир.
Шундай қилиб, менга бир нарса очиқ маълум бўлди: насронийликнинг: "Ушбу
китоб Худонинг иродаси билан Худонинг Ўзи томонидан Ўзининг элчиси воситасида
берилган ва у элчи бу Каломни бошдан-охиргача Худонинг Каломи эканини тасдиқлаган",
дея қатъий айта олиш мумкин бўлган китоби йўқ экан. Қўлимдаги бу китоб эса,
милодий I асрга оид кўплаб насиҳатлар ва ривоятлар тўпламидан бошқа нарса эмас
экан. Уларни ҳам орадан 200-300 йил ўтгач пайғамбар бўлмаган оддий одамлар
бир қисмини муқаддас деб, бошқа қисмини сохта деб эълон қилишган. Бунинг устига,
ушбу тўпламни манбаи номаълум аллақандай ёзувлару воқеаномалар билан ҳамда
ҳар замонда янги-янги қўшимчалар билан тўлдириб ташлашган.
Масалан, Инжилнинг лотинча нашрида Юҳаннонинг Биринчи собор мактубига (5-боб)
кимдир журъат қилиб XVI асрда (!), афтидан, протестантларни рад этиш мақсадида, "7" рақамли
ушбу янги бир "оят"ни қўшиб қўйган: "Ибо три свидетельствуют
на небе: Отец, Слово и святъш дух; и сии три сутъ едино ". Бу ибора кейин
Инжилнинг юнон нусхасига ҳам, славян нусхасига ҳам кўчириб ўтказилган. Наҳотки
шу иборани қам Илоҳий Ваҳий деб қисоблашади? Ҳозирги замон насронийлари, бу
иборани III аср ёзувчилари ҳам иқтибос тариқасида келтиришган ва бу билан уни
Юҳанно Инжилига оид деб ҳисоблашган, деган фикрни исботлашга уринишмоқца. Ҳолбуки,
бугун бу жумла ўша жойида йўқ. Мана шу ҳолатнинг ўзи ҳамма Янги Ахддар матнининг
ҳақиқийлигига шубҳа-гумонни баттар кучайтиради, холос: ахир, у матнларни орадан
юз йиллар ўтганидан кейин, Аллоҳдан пайғамбарлик вазифасини олмаган одамлар,
бемалол, хоҳлаганча ўзгартириб, қўшиб, олиб ё тушириб қолдириб юбораверса!..
Ҳа, Янги Аҳд бор-йўғи одобнома, насиҳатнома — диёнатга чорловчи Нақллар экани,
у асло пайғамбар етказган Аллоҳ Сўзлари эмаслиги тобора равшан бўлаверди. Аммо
буларнинг насиҳатномалиги ҳам кўплаб савол туғдиради. Нега деганда, ҳақиқий
пайғамбарона Ваҳий йўқлиги учун черков ўзини гўё «жамоат шаклидаги ва доим
ишлайдиган пайғамбар» деб эълон қилди ва ҳар қанақа роҳиб унинг номидан ҳар
қандай матнни шарҳлашга ва ҳатто ўзгартиришга ўзини ҳақли сезади. Бунда бордию
руҳонийлар табақасининг умумий манфаати қадимги матнларга очиқ зид келиб колса,
роҳиблар ўзларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда кўпинча асл матнга буткул
терс маънодаги изоҳ-тафсирларни қабул этишни мажбурий қилиб қўйишарди. Лаънатга
қоламиз-ку, қийноқларга солинамиз ёки ўлимга маҳкум этиламиз-ку, деган қўрқув
йўқ!
Масалан, Исо Масиҳ ўзини "ота" деб аташни одамларга тақиқлайди: "И
отцом себя не называйте никого на земле: ибо один у вас Отец, Который на небесах"(Мф.
23:9). Маъно содда ва равшан. Бу бир матал эмас, балки аниқ кўрсатмадир. Аммо
бунга қарамай, рим-визансча Черковда ҳамма хизматчи ўзича "отец",
шунчаки отец ҳам эмас, балки "святмй отец", "приподобный",
баъзилар эса ҳатто "владыка", яъни, ҳукмфармо маъмур.
Яна бир мисол: Исо, алайҳиссалом, насиҳат қилади:
"...Молясъ, не говорите лишнего, как язичники; ибо они думают, что в многословии
своем будут услъшани. Не уподобляйтесъ им; ибо знает Отец ваш, в чем ви имеете
нужду, прежде вашего протвния у Него " (Мф. 6:7-8).
Аввалгидай аниқ ва лўнда йўл-йўриқ. Ҳолбуки, бугун насронийлар ибодати кунига
ёки ҳафтасига неча соатлаб давом этишини, ёки бўлмаса, худди Самовий Оталари
уларнинг ҳожатларини билмайдигандай ўртага қанчадан-қанча воситачи қўйишларини
бир ҳисоблаб кўринглар!
Қани у Аллоҳ Ҳақиқати?! Одамлар, майли, энг эзгу ниятларда бўлсин, қайтадан
ёзиб чиқишмаган у Илоҳий Китобни қаердан ахтарамиз?! Учта эмас, ҳатто уч юзта
илоҳиётчи бир жойга тўпланса, Қодир Аллоҳ юборган ва Унинг қудратидан хабар
берадиган битта пайғамбарга тенг келадими улар?!
Илоҳий Инжилнинг расмий матнида намалар бор эди, ўрта аср инквизиторларидан
нима қолди?
"Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар бнлан ҳукм қилсинлар, дедак.
Ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм қилмас экан, улар фосиқлардир" (Моида,
47, мазмуни).
Аллоҳнинг Сўзи шу. У бизга оппа-ойдин тушунтиряптики, қадимги яҳуд насронийларининг
бизгача етиб келган узуқ-юлуқ матнларида Аллоҳ элчиси Исо Масиҳ, алайҳиссалом,
орқали хабар берган ҳақиқат бор ва бу Ҳақиқат биз учун муқаддасдир. Бироқ у
матнларда инсоннинг хоҳиш-иродаси қўшилиб кетган жойлар ҳам бор. Буни ҳатто
Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳам эътироф этишади. Биз мусулмонлар Исо Масиҳнинг,
алайҳиссалом, пайғамбарлик ва элчилик фазилатларига имон келтирамиз. У Аллоҳнинг
пайғамбари ва элчиси ўлароқ айтган сўзлари биз учун ҳақ сўзлардир. Бироқ уларни
ҳақ деб қадрлашимиз учун Ҳазрати Исодан, алайҳиссалом, деб ҳозирда тақдим этилаётган
сўзлар, панд-насиҳатлар чиндан ҳам у кишининг сўзларими эканига, анча вақтдан
кейин ўйлаб топилган калималар эмаслигига бизда ишонч бўлиши лозим. Ҳолбуки,
айнан шундай ишонч йўқ!..
Мен биринчи марта Қуръони каримни очиб, "Уларга айт..." деган сўзга
кўзим тушганида ва Қудратли Яратувчи ҳақидаги тараннумларни ўқиганимда, бу
сўзлар дарҳақиқат қудратли зот Аллоҳнинг Сўзлари эканини тушундим. Аллоҳ Қуръоннинг
эгаси, Муҳаммад унинг элчисидир. Ҳар нарсага қодир Зот инсоний оёқ-қўлларга
ҳам, қуш қанотларига ҳам... ҳар хил шубҳали аломат-у башоратларга ҳам, Ўзининг
Сўзларига инсоний аралашувларга ҳам, "илоҳлаштиришлар"нинг турли
кўринишларига ҳам асло мухтож эмасдир. Чунки у Кудратлидир. У бутун дунёни
осонгина яратгандир. У Ўз иродасини одамларга қандай хохласа, шундай, қачон
хоҳласа, ўшанда ва Ўзи кимни танласа, ўша элчиси орқали етказишга қодир Зотдир.
Бугун Исломни турли бўлмағур айбларни ёпиштириш ва ҳар хил асоссиз туҳматлар
уюштириш билан инкор этган ва инкор этаётган кишиларга қарата эса, Аллоҳ таолонинг
Ўзи бундай дейди: "Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар
у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп зиддиятларни
топган бўлар эдилар-ку?!" (Нисо, 82,.мазмуни).
Ҳеч бир банданинг хаёлига ҳам келмайдиган ғоят нафис поэтик кўтаринкилик ва
ҳақиқат билан мўъжизворий тарзда уйғунлашиб кетган қатъий мантиқий изчиллик...
Булар бари Аллоҳнинг расули Муҳаммад, алайҳиссалом, орқали юборилган бу муқаддас
Китобнинг хос хусусиятларидир. Ҳолбуки, Пайғамбарнинг на илмий ва на адабий
саводи бор эди! Қуръони каримда зиддиятлар йўқ кейинчалик қўшиб қўйилган қистирмалар
ҳам йўқ. Аллоҳ сўзларининг бошланиши ҳам, охири ҳам Қуръонда очиқ кўриниб туради.
Бу Сўзлар Исо ва унгача келган бошқа пайғамбарларнинг, алайҳимуссалом, сўзларини
эслатади ва изоҳлайди, улар Ер юзидаги барча халқларга оила турмушидан тортиб,
то давлат қурилмаларигача яккахудоликнинг ижтимоий доктринасини эълон қилади.
«Сизга (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги
китоб (ларни) тасдиқлагувчи ва у (китоблар)
устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида, 48, мазмуни).
Бу Китобни ўқиб чиққач, мен шуни тушундимки, "келажакда келади" деб
Исо, апайҳиссалом, башорат берган ҳақиқий насронийлик кўрсатмаси айни шу муқаддас
Қуръони каримдир.
Исо Масиҳга имон
Насронийлар Исони, алайҳиссалом, нафақат тақводор раввин,
пайғамбар, диндор яҳудийларнинг руҳоний халоскори деб, балки осмондан тушиб
одамга айланган Худо деб ҳам эътиқод қилишади. Уларнинг бу эътиқодлари Янги
Аҳднинг бир неча черковча талқинларига таянади. Бу талқинлар ақида ўлароқ қабул
қилинган, уларга шубҳа билан қараганларни диндан чиққан деб ҳисоблашган, қийноқ
ва ўлим жазоларига гирифтор этишган. Улар суянадиган талқинлар қуйидагилардир:
Биринчидан, Янги Аҳдда Исо "Худонинг ўғли" деб номланишини ўзларича
бундай шарҳлашади: гўё у Ота билан "бир аслдандир", фитратан Ундан
пайдо бўлган ва шунинг учун ҳам у Худодир. Аммо қадимги яҳудий тилида "Худонинг
ўғиллари" дегани фаришталар, яъни, руҳоний махлуқлар, деганидир (мас,
Иова китоби 38-боб 7-оятида "Худонинг ўғиллари" дунёнинг яратилиш
чоғида — ҳали унда Одам яратилмаган эди! — шод-ҳуррам бўлишгани ёзилган). Бинобарин,
бу ерда Худодан эт бадан билан туғилиш ҳақида ҳеч қанақа гап йўқ. Бу ибора
қадим тилнинг кинояларидандир, холос. Худди "Худонинг қўли" деганда "Худонинг
куч-қудрати" назарда тутилганидек, бунда ҳам маъно бизнинг тушунчамиздаги "ўғил"ни
ифодаламайди. Бунинг устига, Юҳанно Инжилида ҳатто "Худонинг болалари" кимлар
экани тўғрисида аниқ таъриф бор — "Худони қабул қилган" ҳамма "Худонинг
болалари", яъни, "Худодан туғилганлар" деб аталади:
"А тем, которме приняли Бога, верующим во имя Его, дал власть быть чадами
Божиими, которые ни от крови, ни от хотения плоти, ни от хотения мужа, но от
Бога родились" (Ин. 1: 12-13).
Шундай қилиб, ким Худонинг амрини бажарса, Унга итоат қилса, яъни, "муслим"*
бўлса, ҳаммаси "Худонинг болалари" ва Исонинг, алайҳиссалом, "қариндошлари" бўлиб
қолаверади: "...кто будеть исполнять волю Отца моего небесного, тот мне
брат, и сестра, и матерь" (Мф. 12: 50); "матерь моя и братья мои
суть слушающие слово Божие и исполняющие его" (Лк. 8: 20—21). Худога "фарзанд-лик"ни
Исо Масиҳнинг ўзи мана қандай тушунтиряпти!
Қолаверса, Янги Ахднинг ўзида бот-бот такрорланадики, Исони пайғамбар қилиб
юборишдан кўзланган мақсад ҳамма одамларни "Худонинг ўғиллари" қилиш
ва "Худонинг ўғли қилиб тутинтириш"га эришишдир. Эфесликларга Мактубда
бундай дейилади:
"Благословен Бог и Отец господа нашего Иисуса Христа, благословивший нас
во Христе всяким духовные благословением в Небесах, так как Он избрал нас в
нем прежде создания мира <...> предопредилив усыновить нас Себе чрез Иисуса
Христа, по благоволению воли Своей" (Эф. 1: 3—5).
Бу айтилганлар ҳамма одамлар Яратувчи билан айнан бир аслдан эканига далолат
қилади, деб ўйлаш ақлсизлик бўлар эди! Демак, ҳатто Янги Аҳднинг ўзгартирилган
матни ҳам "Худодан туғилган" деган сўзлар бошқа нарсани ифодалашини,
улар гўё боланинг отага қулоқ солиши ва отанинг амрига итоат этиши ҳодисасига
ўхшаш кўчма маънода қўлланганини кўрсатиб турибди. Шунинг учун Янги Ахдда Исога
тааллуқан айтилган "Худонинг ўғли ва инсоннинг ўғли" деган ибора
Худони ўзига руҳоний Ота деб тан олишни, ўзини Худога топширишни (таслим этишни)
билдиради. Бошқача айтганда, қаршимиздаги одам инсоний танали руҳан фариштадир.
Аммо фаришта Худо эмас, у ҳам худди инсондек, Худо яратган мавжудотдир. Исо,
алайҳиссалом, фаришталардек тоза ва тақводор қалб эгаси эканига мусулмонлар
гумон қилишмайди. Исо Иброҳим ва Мусодан, алайҳимуссалом, кейинги улулазм пайғамбарлардандир.
У ҳам худди аввалгилардек ўзини буткул Худога топширган, яъни, арабча айтганда,
муслим бўлган эди. У кўрсатган ўрнакка ҳамма одамлар, ер юзидаги барча халқлар
эргашиши керак. Зотан, Муҳаммад, алайҳиссалом, шунга даъват қилганлар.
Ўрни келганда айтиш керак, қадимги юнонча нусҳаларда "Худонинг ўғли" ("Сын
Божий") ва "инсоннинг ўғли" ("сын человеческий") бирикмалари
катта ҳарфлар билан бошланмаган эди, уларни ўрта асрларда одамлар бош ҳарф
қилиб ўзгартириб қўйишган. Афтидан, у одамлар ўзларини ўша матнларнинг муаллифлари
бўлмиш ҳаворийлардан қам устун қўйишган, шекилли, бемалол ҳарфларини ўзгартиришга
ўзларини ҳақли ҳисоблашган. Ҳолбуки, ўзлари бу матнларни "Ваҳий" деб
аташади! Ахир, кичик ҳарф бош харфга айланса, матннинг маънавий мазмуни буткул
ўзгариб кетиши аниқ-ку! Масалан, "Нур" сўзи бош ҳарф билан ёзилганида
оддий бир нур ҳақида эмас, балки Аллоҳнинг бир сифатига тааллуқли бўлиб қолади.
Шу тахлит, Исони, алайҳиссалом, "Худонинг ўғли" деб номлаш бу одамни
Худо билан аслда бир дейишга ҳеч қанақасига асос бўла олмайди. Ўрта асрларда "ўғил" сўзини
бош ҳарф билан ёза бошлаганлар ҳам буни жуда яхши билишарди, шунинг учун матнни
бемалол бузиб юбораверишган кўринади.
V асрдан бошлаб, Исони "худо" деб эълон қилган насронийлар Янги Ахднинг
Исо "дунё бино этилмасидан бурун туғилган"и айтилган жойларига суянишади.
Юқорида келтирилган эфесликларга Мактубнинг (1: 3—5) парчаси уларнинг бу далилларини
инкор этади: жами одамизод "ҳали дунё яралмасидан олдин" "ўғил
тутиниш"га танланган ва бу нарса аввалдан ҳал этиб қўйилган эди!
Иккинчидан, Исонинг "Я и Отец — одно" (Ин. 10:30) деган сўзини ҳужжат
қилиб келтиришади. Аммо матн маъносидан билинадики, гап фақат мақсад бирлиги
ҳақида бораётир, фитрат бирлиги ҳақида эмас ва хатто битта хоҳиш-ирода ҳақида
эмас, балки Исо ўзининг хоҳиш-иродасини Худонинг иродасига ихтиёрий ва тўла
таслим этгани ҳақида бораётир. Ибодат чоғи Исо, алайҳиссалом, жумладан бундай
дейди: "Да будет всё едино, как Ты, Отче, во мне, и я в Тебе, так и они
да будет в нас едино" (Ин. 17:21). Бу сўзлар ҳамма ҳаворийларнинг ва ҳатто
ҳамма мўминларнинг мустақил мавжудлиқдан чиқиб, битта одамга битта субъектга
айланиб қоладиган даражадаги бирлашиб қолишларини билдирмайди-ку ахир!
Исо дейди: "...веруюший в меня не в меня верует, но в Пославшего меня" (Ин.
12:44). Янги Аҳднинг бошидан бошлаб то охиригача Ота Худо Исони одамларни қутқариш
учун юбораётгани айтилади. Шундай экан, Юборувчи билан Унинг амрини бажарувчи
элчи қандай қилиб бир мавжудот бўла олади? Агар Худо Исога "илтифот кўрсатган " бўлса,
демак уларнинг хоҳиш-иродалари ҳар хил. Исонинг ўзи, ачайҳиссалом, дейди: "...не
ишу моей воли, но воли пославшего меня Отца" (Ин. 5:30); Гефсиман боғида
эса Худога бундай илтижо (ибодат) қилади: "...Отче! О, если бы Ты благоволил
пронести чашу сию мимо меня! Впрочем, не моя воля, но Твоя да будет" (Лк.
22:42). Ва ниҳоят, Исонинг, Инжилга кўра охирги сўзлари бўлмиш ушбу: "Боже
мой, Боже мой! Для чего ты меня оставил?" (Мф. 27:46) билан: "Отче!
В руки твои предаю дух мой" (Лк. 23:46) деган сўзлар Исо билан ягона Ягона
Худо бир мавжудот бўла олмасликларига ёрқин ҳужжатлардир. (Қизиқ мувофиқлик:
бу ерда келган "предаю" сўзи арабчада айнан "ислом" маъносини
ифодалайди.) Наҳотки, Исонинг: "...иду к Отцу; ибо Отец более меня" (Ин.
14:28), деган сўзларидан кимдир Худода турли даражадаги қудратлар мавжуд деган
хулоса чиқарса?!
Ҳаворий Павел Исонинг, алайҳиссалом, Ягона Холиққа тобелигини аниқ-равшан ифодалаб
қўйган: "...всякому мужу глава — Христос, жене глава — муж, а Христу глава
— Бог" (1. Кор. 11:3); "Когда же всё покорится Ему, тогда и сам сьш
покорится Покорившему всё Ему, да будет Бог всё во всем" (1. Кор. 15:28).
Ўрта асрлар черковининг аъёнлари ўз ақидаларига қадимги матнлардан таянч тополмагач,
инжиллар ҳамда ҳаворийларнинг мактублари ёзилган вақтдан 400 йил кейин "уч
ипостасда жам бўлган ягона Худо" ("Худонинг уч ипостасда жам бўлган
ягона мавжудлиги") ҳақидаги мутлақо янги таълимотни ўйлаб топишди! Юнончада "ипостасис" сўзи,
биринчидан, мавжудот дегани бўлса, иккинчидан, "шахс" деб таржима
қилиш ҳам мумкин. Аммо муҳими бу атамалар мавҳумдир, уларни "моҳият" ва "шахс"ларга
фақат одам англаш қулай бўлсин учун ақлда шакллантирилиб олинган моделда ажратилиши
мумкин. Реал ҳолатда эса, ҳеч қанақа "шахс" ўзининг "вужуди"дан
ва ўзининг "моҳияти"дан айри мавжуд бўла олмайди.
Бу каби мавҳумотлар билан сўз ўйинлари қилиш қадимги юнон софистларига хос
хислатдир. Мана, бир қиёс. Софистларнинг машҳур бир парадокси бўларди, унда: "Денгизнинг
сувини ичиб тугатса бўладими?" деган саволга: "Ҳа, бўлади, фақат
бунинг учун аввал денгиз сувидан унга қуйиладиган барча дарёларнинг сувини
ажратиш керак", деган жавоб қилинарди. Худди шунингдек, Худонинг "моҳияти" деган
тушунчада, ундан инсон акли билан Худонинг "шахси" деган тушунча
сунъий равишда ажратиб олинса, қанақадир пучлик ва ҳаракатсизлик ҳосил бўлади,
қудрат буткул йўқолади.
Бу хос юнонча софизмнинг табиатини англаб олиш учун оддий ва ҳаммага тушунарли "субъект" ("мустақил
ҳаракат қиладиган мавжудот") атамасидан фойдаланиш керак. Ягона Худога
имон деганда битта ҳаракат субъектига имонни тушунилади ва бу ғоят аҳамиятли
масалада яҳудийлар билан мусулмонларнинг қарашлари ўзаро мувофиқдир. Яккахудочи
яҳудийлар яратган Янги Аҳдда Ота Худо, Исо ва муқаддас руҳ мустақил ҳаракатланадиган
учта бошқа-бошқа субъектлардир, бунда Исо, алайҳиссалом, билан руҳ Ягона Худонинг
амрларини доимо ва итоаткорона бажариб келади! Мажусий худоларнинг ердаги ўринбосари
вазифасини ўташга ўрганиб қолган руҳонийлар худди шу боисдан ҳам иримчи-саводсиз
оломон кўзида ўзларининг "худо-одам"лик мақомларини сақлаб қолиш
учун одатий бир формула ўйлаб топмоқчи бўлишди. Шу мақсадда IV — V асрларда
улар яҳудийча-насронийча яккахудоликни иккиюзли, учюзли, мингюзли ва яна неча
юзли худолар ҳақидаги ўзлари кўникиб қолган тасаввурларга мослаб "тузатиб" қўйишди
— бошқа-бошқа ҳаракат субъектлари кўп юзли битта субъектга жамланди, яъни,
Худога бир неча (бизнинг ҳодисада учта) юз берилди.
Худоларнинг кўп юзлилиги ёки, бошқача айтганда, "кўп ипостасли"лиги
барча эски динларда одатий ҳол бўлган. Мавзуимизга алоқадор ҳолатда эса, "Худонинг
ўғли" билан "руҳ"ни Худонинг Узи билан бир деб эълон этиш, яъни,
у иккаласини Ягона Худога "шерик" қилиш лозим эди.
Шундай қилсаларгина, «дин» ходимлари ўзларини осонгина "Худонинг ўғли"нинг
давомчилари ва унинг руҳини ташувчилар деб эълон қила олар эдилар. Насроний
атамашунослигининг фикрига кўра, руҳонийлар ўзларига ўзлари "Черков", "худо-одам" деб
номлар қўйиб олишди. Шу тариқа "Ягона Худонинг учта ипостаси" тўғрисидаги
таълимот туғилди. Черков «Масиҳ»дир — «Худо эти»дир деган тасаввур шаклланди, "Масиҳ
этидан таомланиш" (причашение) эса, ортодоксал насронийликнинг асосий
ва мутлақо мажбурий маросимига айланди.
Айтиш керак, ҳамма бу фалсафий ва софистларча найранглар олдида ҳаворий Павелнинг
мана бу сўзлари жуда содда ва лўнда жаранглайди: "...един Бог, един и
посредник, меязду Богом и человеками, человек Христос Иисус..." (1. Тим.
2:5). Бу ерда "посредник" (воситачи) деб Худонинг элчиси, яъни, Парвардигорнинг
тўғридан-тўғри унга йўнатган амрларини бажарувчи шахс назарда тутилган.
«Исо Худонинг бир юзи» деган таълимотни ҳар хрлда тушунтирса бўлар балки, аммо
муқаддас руҳ ипостасига «юз» мақоми берилишини ҳеч ҳам тушунтириб бўлмайди,
чунки черковнинг ўзининг таълимотига кўра, муқаддас рух. мутлақо этсиз-бадансиздир
ва кўзга ташланадиган шахсият сифатида эмас, балки кўпроқ энергия, Худонинг
кучи сифатида ҳаракат қилади.
Мўминнинг бошида бунақа мушкулот йўқ, чунки мўмин Ягона Худога ҳеч бир нарса
ё кимсани шерик қилмайди ва муқаддас руҳни илоҳлаштирмайди: у учун мустақил
ҳаракат қиладиган руҳ Ягона Худога итоат қилгувчи фариштадир. Куч-қудрат эса
ёлғиз Худодандир.
Исонинг, алайҳиссалом, ўзи ҳам қилаётган ишлари Ягона Худога монанд эканини,
Ягона Худо нимани етказишни хоҳласа, ўшаларни итоатгўйлик билан адо этадиган
бир элчи эканини доимо таъкидлаб келган: "Сын ничего не может творить
сам от себя, если не увидит Отца творяшего: ибо, что творит Он, то и сын творит
так же. Ибо Отец любит сына и показывает ему все, что творит" (Ин. 5:19-20).
Учинчидан, ҳавории Павелнинг Тимофейга йўллаган Биринчи мактубига суянишади.
Унда тўғридан-тўғри Худонинг одамга гавдаланиши ва бу ҳол Исонинг, алайҳиссалом,
мўъжизавий туғилиши ҳодисасида кўрилгани тўғрисида ёзилган. Аммо ҳатто Лопухиннинг
православия назоратчилари томонидан расман ижозат берилган "Инжилнинг
изоҳли луғати"да ҳам бу Мактубга (3-бобнинг 16-оятига) ёзилган давридан
300 йил кейин иккита ҳарф қўшиб қўйилгани тан олинади. Қадимги битикда унда
юнонча "ос" ("который") ёзуви бўлган ва матн қуйидагича
кўринишда эди: "...великая благочестия тайна, которая открылась во плоти..." Константинопол
патриархи Иоанн Златоуст IV аср охирларида "ос" сўзининг олдига "Те" ҳарфларини
қўшиб қўяди ва "Теос" (Худо) сўзи пайдо бўлади, натижада ҳозирда
ўқилаётган маъно келиб чиқади: "...великая блогочестия тайна: Бог явился
во плоти..." Ҳаворий Павелнинг вафотидан 300 йил кейин пайдо бўлган айни
мана шу матнни насронийлар Иброҳимнинг, алайҳиссалом, яккахудолик динида хаёлга
ҳам келмайдиган "боговоплошения" (Худонинг инсон бўлиб гавдаланиши)
ғоясининг энг асосий далили сифатида келтиришади.
Қайд этиш керак, Иоанн Златоустнинг қўшимчаси ўша заҳоти Янги Аҳднинг қолган
жойларига зид бўлиб қолди. Чунки Ўрта аср насронийларидан фарқли ўлароқ, ҳаворий
Павел ҳеч ҳам Ҳазрати Исони, алайҳиссалом, ягона Худо билан бир деб даъво қилмайди,
бу нарса, масалан, унинг ушбу сўзларидан аёндир: "...нет иного Бога, кроме
Единого. Ибо хотя и есть так называемне боги или на небе, или на земле, так
как много есть богов и господ много; но у нас один Бог Отец, из которого (мм)
все, и мы для Него, и один Господь Иисус Христос" (1 Кор. 8:4—6).
Давлат Черковининг Ўрта асрлардаги соборлари ўрнатган, қадимги матнларга асосланмаган
ақидаларга ҳатто насронийларнинг ўзлари ҳам шубҳа-гумон қилишарди. Масалан,
V асрдаёқ милёнлаб мўминлар Халкидо Соборида қабул қилинган ақидаларни тан
олишмади ва Рим-визанс давлат Черковидан ажраб чиқишди, Черков эса, ўз навбатида,
император қўли билан уларни таъқиб қила бошлади. Кейин бирнеча аср мобайнида
доимо ва кўплаб ҳар хил илоҳиёт мактаблари — черковлар, мазҳаблар ва мухолиф
бидъатчилар юзага келди, давлат уларни қирди, йўқотди. XVI асрга келиб Ғарбнинг
кўп илғор мамлакатларини қамраб олган Протестант Черковлари пайдо бўлди. Исо
Масиҳнинг худо-одамлиги тўғрисидаги барча ақидалар бугун ҳам, одатдагидек,
юқорида келтирилган матнларга суянади.
Улуғ ўрис ёзувчиси Лев Толстойнинг бу борада билдирган мулоҳазалари эътиборга
лойиқ. У кадетлар билим юртининг икки талабаси ихтиёрий равишда Исломни қабул
қилгани муносабати билан сўралган саволга жавобан, уларнинг оналарига ёзган
хатида визанс-насроний анъаналари билан мусулмон анъаналарини чоғиштиради (албатта,
ўрис тилида Исломга оид китоблар йўқли-и туфайли мусулмон анъаналари унга бор
бўйи билан таниш эмаслигини эътироф этган ҳолда):
"Муҳаммадийликни (Исломни. — Тарж.) православиядан афзал деб билиш ҳодисасига
келсак (айниқса, сизнинг ўғилларингиз келтираётган олижаноб далилларга қараб),
у динга ўтишларига мен жон-дилим билан хайрхоҳман. Насронийлик ғоясини ва чинакам
маънодаги насронийлик таълимотини ҳамма нарсадан устун қўйгувчи мендай бир одам
тилидан бундай сўзлар чиқаётгани қанчалик ғалати туюлмасин, мен учун ўзининг
зоҳирий кўринишлари билан муҳаммадийлик (Ислом) Черков православиясидан мислсиз
даражада баланд туради.
Бинобарин, агар одам олдида фақат иккидан бирини — Черков православиясини
ёки муҳаммадийликни танлаш ихтиёри турса, ҳар қандай эсли-ҳушли
одам улардан бирини танлашда иккиланиб ўтирмайди: ҳар ким бир ақидага
— Ягона Аллоҳга ва Унинг
пайғамбарига имон келтириб, муҳаммадийликни (Исломни) устун қўяди.
Учлик (таслис), гуноҳни ювиш, сирлиликлар, Худонинг онаси, муқаддас
авлиё ва уларнинг суратлари ва мураккаб ибодатлардан иборат оғир ва тушунарсиз
динни танламайди. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки таълимот моҳиятини
хиралаштирадиган ва черков динига кириб қолган жуда кўп иримсиримлардан
холи муҳаммадийлик (Ислом) Черков
динидан лоақал битта жиҳати — насронийликдан 600 йил кейин пайдо
бўлгани жиҳати
билан ҳам Черков динидан устун бўлмаслиги мумкин эмас".
Худони (ишонувчилар онгида) ерга туширишнинг, яъни, мажусийлик, кўп худолиликнинг
оқибати бир: Худо одамлар назарида дунёвий подшоҳ ва дунёда рўй бераётган ҳамма
ёмонликлар учун масъул бўлиб қолади. Ёки У қудратли эмас ва ёмонликларни йўқотишга
қурби етмайди ёки унинг ўзи бу ёмонликларга йўл қўйиб берган ва энди уларни
ҳузур қилиб томоша қиляпти. Бечора одамларга ҳеч қанақа умид йўқ, Худо ҳақидаги
ҳақоратли тасаввурларига, дунёда гўё У ўрнатган чидаб бўлмас адолатсизликларга
кўнишга ва ёмон бўлса ҳам ҳар-ҳолда ўзидан кучлироқ бошлиқдан хўрларча бош
эгиб бирор марҳамат сўрашга ("ялиниб-ёлворишга") мажбур.
Мажусиятда ҳеч қанақа ўзига хос маънавий омил йўқ, гап фақат муайян худодан
муайян сўровчи учун амалий фойда ҳақида боради — бу нарса инсоний онгнинг бузилишидир,
марҳамати абадий ва чексиз бўлган Ягона Қодир Худога ишонмасликдир, ахлоқ,
маънавий ва ижтимоий адолат ҳақидаги тушунчани йўқ қилишдир, ва ниҳоят бу нарса
ҳар бир одам туғилишдан Аллоҳ ҳузурида тенг, ҳур ва мўътабар дейдиган қоидалардан
юз ўгиришдир, инсон тубандир, деган тушунчага рози бўлишдир.
Муқаддас Қуръони каримни ўрганиб, мен нимага ҳозиргача насронийларнинг ягона
ижтимоий доктринаси юзага келмаганини, нега насронийлик эт билан жон, дин билан
сиёсат, бурч билан ахлоқни қарама-қарши қўйишини, нима учун бу дин "ҳар
қанақа ҳокимият Худодан" дейишини ва бу ҳокимиятга, ёвузликка мутеларча
иккинчи юзни тутгандек, кўр-кўрона бўйсунишни талаб этишини тушуна бошладим.
Православ диндори кундалик мажбурий ибодатларида ўзини "ноқобил, гуноҳкор
валаънати", "қалтироқ қурт", "сассиқит", "ўзининг
ахлатига булғаниб ётадиган чўчқа" в.ҳ- деб атайди. Одамсимон Худо олдида
хорлик ва хўрликла тиз чўкмасдан, аввал ўлиб кетган одамларга хушомадгўйлик
қилмасдан туриб ғиж-ғиж (ҳатто ўзлари қилмаган) гуноҳлари учун мағфиратолишлари
мушкулдир. Узлари қилмаган гунохлар деганимизки, эътиқодлари бўйича, инсон
бузуқ табиатли бўлгани учун гуноҳ ўз-ўзидан наслдан наслга ўтади ва занжирнинг
учи Одам отамизга бориб тақалади. Ва ниҳоят мен, бугун кўп насронийлар эришмоқчи
бўлаётган чинакам насронийлик Ислом эканини тушуниб етдим.
Исломда одам ўзи содир этган гуноҳларига-гина тавба қилади ва хур киши сифатида,
ўзининг яхши ниятларига ўзи гувоҳлик беради. Ислом Аллоҳ инъом этган қурликни
англашдир. Мусулмон киши, ортодоксал (изчил, садоқатли) насронийдан фарқли
ўлароқ, "моления" деб аталувчи хорликларни билмайди: унинг кундалик
ибодатларининг номи бўлмиш "солат" сўзи арабчадан таржимада "'Худони
мадҳ этиш" маъносини беради. Ҳар бир одам бу мадҳни (ҳамду санони) уни
адо этиш ниятини изҳор қилишдан бошлайди, ниятни ҳар ким ўзи қилади: "'Ягона
Аллоҳнинг эрталабки мадҳини (бомдод намозини) ўқишни ният қилдим. Ягона Аллоҳдан
ўзга илоҳ йўқлигига иқрорман", дейди. Инсоний қадр-қиммат ва ҳурриятнинг
асоси, соғлом ва кучли шахсиятни тарбиялаш тамали мана шундадир.
Ислом, насронийлик ва яҳудийлик ҳам Иброҳим, алайҳиссалом, динига асослангани
учун уларга душман эмас. Мусулмонлар билан бирга тинч-тотув яшашни истаган
насроний ва яҳудийлар уларнинг ҳимояларида бўладилар. Русиянинг келажаги учун
бу хусусият ғоят аҳамиятлидир: фақат ягона ва тенгсиз Аллоҳга ишониш (имон)-гина
эркин-ҳур кишига шахсий ва ижтимоий аҳлоқ мезонларини беради, инсоннинг қадр-қиммат
ва ижтимоий адолат тушунчаларини асл мазмуни билан бойитади, эртанги кунга
ишончни бахш этади. Мана шундай имонгина бизларнинг илвираб қолган, нотинч,
ғашли қалб ва ақлларимизга янги ва тоза куч-ғайрат беради.
"Аллоҳ (Лавҳул маҳфузга): "Шак-шубҳасиз
Мен Ўз пайғамбарларим билан
бирга ғолиб бўлурман", деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ кучли
ва қудратлидир.
Аллоҳга ва охират кунига имон келтирадиган қавмни Аллоҳ ва
Унинг пайғамбари чизган
чизиқдан чиққан кимсалар билан бирга... топмассиз. Ана ўшаларнинг
дилларига имонни(Аллоҳ) битиб, қўигандир ва уларни
Ўз томонидан бўлган руҳ (Қуръон) билан қувватлагандир...
Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллохдан — У зот берган
ажр-мукофотлардан)
рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг гуруҳидирлар. Огоҳ бўлингизки,
албатта Аллоҳнинг
гуруҳи(да бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар" (Мужодала,
21—22, мазмуни).
Сўнгсўз ўрнида
Каҳф сураси 17-оятида мазмунан шундаи дейила-ди: "Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса,
бас, ўшагина ҳидоят топгувчидир. Кимни йўлдан оздирса, бас, унинг учун тўғри
йўлга йўллагувчи бирон дўст топа олмассан".
Дарҳақиқат, ҳидоят Аллоҳдандир, "тўғри йўлга йўллагувчи " Ундан бошқа
ҳақиқий дўст йўқдир!
Дарҳақиқат, Аллоҳ йўлдан оздирса, мусулмоннинг фарзанди жоҳиллигидан адашиб-улоқиб
кетаверади, Ана ҳидоят қилса, ғайридин уламоси ҳам тўғри йўлга тушиб олади.
Расулуллоҳ замонларидаёқ Исломни ҳақ дин бўлиб, ҳидоят топган яҳудий олими
Абдуллоҳ ибн Салом...
Ўрта асрлар Испаниясидан насроний усқуф (епископ)ларини тайёрлайдиган академия
талабаси Анселмо Турмедо (Абдуллоҳ Таржимон)...
Ва ниҳоят ҳозирги замонда юзлаб, минглаб насроний (ёки бошқа динлар) олимлари
қатори Православ Черковининг ҳамда Русия давлатининг йирик диний-сиёсии арбоби
Вячеслав (Али) Полосин...
"Мистерия" сузи юнонча булиб, "сир" ёки "сирли
ћаракат" маъноларини беради. Яъни, шундай маросимки, унда мажусларнинг
фикрича, рућонийнинг зоћирий ќаракатлари ортида худоларнинг кўзга кўринмас
шу каби фавќулодда ћаракатлари руй беради. Бундан худоларнинг иродаси маросимни
ўтказаётган одамнинг иродасига боѓлиќ деган фикр чиќади.
2 Богданов А.П. История России до Петровских времн. - М. Дрофа, 1997. - Стр.
273.
Қисқача таржимаи ҳол
Полосин Али Вячеслав Сергеевич 1956 йилнинг 26 июнида Масковда
хизматчи оиласида туғилган. Миллати ўрис. 1978 йили Масков Давлат университетининг
фалсафа факултасини жамиятшунос ихтисослиги бўйича тугатди.
1980 йилдан бошлаб православ черковида ишлай бошлади. 1983 иили Масковдинии
семинариясини тамомлаб, аввал диакон, сўнгра роҳиб рутбасини олди. 1983
— 1985 йиллари Ўрта Осиёдаги православ ибодатхоналарида роҳиблик қилди,
Душанбе шаҳри черковида настоятел бўлиб ишлади.
1990 йилда РСФСР халқ депутати, РСФСР Олий советининг аъзоси бўлди. 1990
— 1993 йиллари Русия федератсияси Олий советида виждон эркинлиги бўйича қўмита
раиси бўлиб ишлади. РФнинг 1990 йилдан 1997 йилгача амалда бўлган "Диний ҳуррият ҳақида"ги қонунининг
муаллифи, диндорларни фуқаролик ва мулкий хуқуқларда қатор
чеклашлардан, жумладан, кўп солиқлардан озод қилган қонун
ва тузатишларнинг муаллифидир.
1994 йил мартидан 2000 йил мартйгача Давлат Думасининг ижтимоий бирлашмалар
ва диний таш-килотлар ишлари бўйича қўмитаси девонида маслаҳатчилик қилди, "3-тоифадаги
давлат маслаҳатчиси" рутбасини олди.
Диний ва диний-сиёсий мавзуларда чоп этилган кўп мақола-китоблар муаллифи.
1999 йили "Миф. Религия. Государство" китобини нашр эттирди, унда
афсоналар яратишнинг жамият сиёсий тараққиётига таъсири ҳамда
давлат қурилишида яккахудолик мафкурасининг устунликлари ҳақида
ёзди.
1999 йил майида оталари ва аждодларининг дини бўлган яккахудоликка қайтганини
(хотини билан бирга) очиқ эълон этди ва Исломни қабул қилди.
1999 йили мусулмонларнинг "Рафоҳ" ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг
раисдошлигига сайланди.
Ҳозирда 1999 йилдан бери чиқа бошлаган "Мусулманская газета"нинг
бош муҳарриридир.