СЎНГ СЎЗ ЎРНИДА

 

“(Аллох) бир кеча, Ўз бандаси (Мухаммад)ни унга оят мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Харомдан Биз атрофини баракотли килиб кўйган Масжидул Аксога сайр килдирган пок зотдир. Дархакикат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир”(Исро 1)
Масжидул Аксога эътиборингизни бехудага каратганим йўк. Сабаби, ушбу масжид турган макон яхудий ва насронийлар учун жуда азиз ва мукаррамдир. Яхудий ва насронийларнинг эътикодича ушбу масжид курилган тепаликда Иброхим алайхиссалом ўз ўгилларини курбон килмокчи бўлганлар. Кадимдан ушбу жойда Бани Исроилнинг ибодатхонаси мавжуд бўлиб келган, тарих манбаларида кўрсатилишича бу жойга биринчи бўлиб Сулаймон алайхиссалом ибодатхона курдирган экан, хатто Исо алайхиссалом даврларида хам ибодатхона мавжуд эди. «Яхудийларнинг Рим империясига карши кўтарган кўзголонидаги маглубиятдан сўнг римликлар ушбу ибодатхонани вайрон килиб, ўрнига юпитер номли олиха учун ибодатхона курдирган ва яхудийларни у жойлардан хайдаб чикаришган эди.” (Амброджа Донини, “У истоков христианства” китобидан) Бу яхудий ва насронийлар учун унутилмас сабок эди. Улар пайгамбарлари йўлларидан юрмадилар, илохий амрларга бўйсунмадилар, окибат Исо алайхиссалом айтганидек бўлди:
“Шунинг учун сизларга айтаманки, Худонинг шохлиги сиздан олиниб, тегишли хосилни етиштирувчи халкка берилади. Кимки бу тошга йикилса, парчаланиб кетади, тош кимнинг устига тушса , уни эзиб юборади”(Матто 21-43,44), яъни Бани Исроил Худонинг шохлигидан махрум бўлдилар.
“Хосилни етиштирувчи халк” араб халки бўлганини ва охир замон пайгамбари Мухаммад саллалоху алайхи вассалом инсоният учун “Рохматан-лилъоламин» бўлиб келганлигини тарих китобларининг барчасидан билиб оламиз. У зот саллалоху алайхи вассалом Тавхидни ва илохий шариатни кайтадан тикладилар. Мухаммад саллалоху алайхи васаломнинг умматлари тез фурсатда Куддуси шарифдаги Масжидул Аксони, кейинрок эса Куббат ус-Сахро масжидини барпо килдилар. Бу Иброхим алайхиссаломнинг хакикий меросхўрлари, яъни хакикий муввахидлар мусулмонлар эканлигининг рамзий бир кўринишидир.

Абу Зарр розияллоху анху, Масжидул Аксо хакида шундай ривоят киладилар: «Бир куни Расулуллохдан, салоллоху алайхиссалом, ер юзида курилган илк масжид кайси деб сўраганимда, “Масжидул Харом”, дея жавоб бердилар. “Кейин кайси бири курилган?” деб сўрадим. “Масжидул Аксо”, дедилар.(Бухорий, Муслим)
“Кўп динли мамлакатнинг тинчлиги ва баркарорлиги бир нарсага-давлат хар бир ватандошга дунёкараш танлаш эркинлигини таъминлай оладими йўкми шунга боглик. Токи хар бир шахс ўзи, бошкаларнинг таъсирисиз диний туйгуларга, маънавий тажрибасига, аклига мос анъанани устун кўя олсин.
“Айтинг: “(Бу Куръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Хакикатдир. Бас, хохлаган киши имон келтирсин, хохлаган кимса эса кофир бўлсин”.
Кодир Аллох ўрнатган ва Куръони каримда эълон килган инсоний хуррият коидаси шундай. Дунё карашлар ўртасидаги мунозараларга, диний бахслар ва илмий тортушувларга сиёсий кураш тусини беришга асло йўл кўймаслик керак. Сулх ва ўзаро хурмат, одоб доирасидаги диний мунозара каби хислатлар багри кенглик асоси ва жамият ўлчовидир.”(Али Вечеслав Полосин. “Аллохга элтувчи тўгри йўл” китобдан)

<<< >>>

Аввалги сахифага ўтиш

Hosted by uCoz