Иброхим алайхиссалом хакларида

 

Иброхим алайхиссалом ТАВХИДга, яъни якка Худога сигинишга даъват этган улуг пайгамбардирлар.
Иброхим а.с ўзидан кейинги барча пайгамбарлар отаси хисобланади. Иброхим алайхиссаломни барча самовий дин вакиллари хурмат билан тилга олади ва унинг меросхўри эканликларини эътироф этадилар. Аслида эса ким Иброхим алайхиссаломга хакикий меросхўр эканлигини Аллох таоло бизларга Куръони каримда мархамат этади.

«Иброхим яхудий хам, насроний хам бўлмаган эди. Лекин у хак йўлдан тоймаган мусулмон эди. Ва мушриклардан хам бўлмаган. Албатта, одамларнинг Иброхимга хаклироги унга эргашганлар, мана бу пайгамбар ва иймон келтирганлардир. Аллох мўминларнинг валийсидир». (Оли Имрон 67 68)
Яхудийлар ва насронийларнинг муккаддас китобларида Иброхим алайхиссалом хакларида: «...Сени табаррук килиб номингни улуглайман. Сен баракали бўлгайсан. Сени дуо килганларни Мен дуо киламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча кабилалар сендан барака топадилар.» (Ибтидо 12-2,3) дейилган. Балки бу мусулмонлар хакида башоратдир (валлоху аълам), чунки мусулмонлар намозларида бир куннинг ўзида 40 мартадан зиёд Иброхим алайхиссаломни ёд этиб, Аллохга дуо киладилар:«Эй Аллохим! Иброхимга (алайхиссалом) ва оли (оила, асхоб, уммат)га барокатлар берганинг каби, Мухаммадга (алайхиссалом) ва олига хам барокатлар эхсон айла. Мухаккак Сен Хамид ва Мажидсан» (“Китобус салотдан”)
Яхудий ва насронийлар ифтихор ила бизлар Иброхим алайхиссалом зурриёдидирмиз ва Аллох таоло бизлар билан ахд тузган. Бизлар жаннат эгаларимиз ва факат бизлар хак йўлдадирмиз дея даъво киладилар.
«Ибром тўксон тўккиз ёшга кирган эди. Худованд унга зохир бўлиб деди: «Мен Кодир Тангриман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин. Мен сен билан ахд паймон киламан, сени жуда хам кўпайтираман».
Ибром юз тубан ерга йикилди. Худо у билан гаплашиб деди: «Мен сен билан ахд килиб, сени кўпдан кўп халкларнинг отаси киламан. Сенинг исминг энди Ибром эмас, балки Иброхим бўлади: зеро сени кўпдан кўп халкларнинг отаси килиб тайинладим. Сени жуда хам баракали килиб, сендан эл халклар вужудга келтираман. Сенинг уругингдан подшохлар келиб чикадилар. Мен сен билан ва сендан кейинги авлодларинг билан наслдан наслга ўтиб баркарор бўладиган абадий ахдимни тузаман. Сенинг ва сендан кейинги авлодларингнинг Худоси Мен бўламан. Сен хозир мусофирларча яшаётган мамлакатни бутун Канъон ерини сенга ва сендан кейинги авлодларингга абадий мулк килиб бераман. Уларнинг Худоси мен бўламан.»
Худо Иброхимга яна деди: «Энди сен ва сендан кейин тугиладиган барча авлодларинг хам Менинг ахдимга риоя килиб юринглар. Сенга ва сендан кейинги авлодларингга куйидаги ахдга риоя килишингизни буюраман: орангиздаги хар бир эркак хатна килинсин. Сизлар аъзонгиз учидаги терини кестириб, суннат бўлинглар. Ана шу Мен билан сизларнинг орангиздаги ахднинг белгиси бўлади...»
(Ибтидо 17,1-11)
Хозирги кунга келиб носаролар Худо билан ахдлашганини унутиб, ўзларига Худонинг элчиси Исо алайхиссаломни Худо килиб олдилар. Хатто шу ахднинг белгиси бўлмиш хатнани хам бекор килдилар-ку. Ахир бу уларнинг мукаддас китобларида баён килинган амр эмасмиди?
«Улар Исога жавобан:
-Бизнинг отамиз Иброхим-ку, дейишди.
-Агар сиз Иброхим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброхимнинг килган ишларини килар эдингизлар, - деди Исо.
-Энди бўлса, Худодан эшитган хакикатни сизларга сўзлаб бераётган Одамни - Мени ўлдирмокчисизлар. Иброхим бундай йўл тутмаган эди.»
(Юханно 8,39-40)
Исо алайхиссалом ўз даврларидаги яхудийларга айтган гапларига эътибор килинса, у ўзини Худо эмаслигини, аксинча, у ўзини «Худодан эшитган хакикатни сўзлаб бераётган Одам» дея танитаётганлигининг гувохи бўламиз. Шунга карамасдан, черков вакиллари Исо алайхиссаломни Робб даражасига кўтариб, унга сигинадилар, ундан мадад сўрайдилар, ишларини унинг номи билан бошлайдилар ва яна кўп гунохи кабираларни ўзларида жам килиб, улар яна уялмасдан бизлар Иброхим алайхиссалом зурриёдидирмиз дейдилар-а. Аслида эса «Иброхим бундай йўл тутмаган эди»
Шунга карамасдан насороларнинг айрим устозлари Иброхим алайхиссаломга ваъда этилган меросдан бахраманд бўламиз деб юрадилар:
«Агар Масихники бўлсангизлар, у холда Иброхимнинг хам зурриёдисизлар, шунингдек, Худо Иброхимга ваъда килган меросдан бахрамандсизлар.»(Галатияликларга 3, 29) демокдалар, аммо Куръони карим Иброхим алайхиссалом зурриёди хакида хабар бериб, бу масалага нукта кўйгандир:«Эсланг: Иброхимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтихон килганида, уларни бенуксон холда адо этди. Шунда (Аллох таоло): «Албатта, Мен сени одамларга имом килгувчидирман», деди. «Зурриёдимни хам-а?» — деб сўради у. (Аллох таоло) айтди: «Менинг бу ахдим (сенинг зурриёдинг орасидаги) золим кимсаларга етмайди». (Бакара 124)

 

<<< >>>

Аввалги сахифага ўтиш

 

Hosted by uCoz