Носронийларнинг мукаддас китоблари

 

«КАДИМГИ АХД»

Библия аталмиш китоб насронийларнинг мукаддас китоблари хисобланади. Бу атама юнонча bible яъни китоблар маъносини ифода этади. Хакикатдан хам бу китоб жуда кўп китобларни ўз ичига олган. Насронийлар мазкур китобни икки кисмга бўлиб: I кисмини Кадимги Ахд, II кисмини эса Янги Ахд деб юритадилар. Янги Ахдни яхудийлар тан олишмаган.
Кадимги Ахд (таврот) асосан яхудий динига мансуб кишиларнинг мукаддас китобларидир. «...Таврот пайгамбарлар ёлгончилик килиши, гунох кабиралар килиши мумкинлигини эътироф этади. Масалан, Яъкубни ёлгончиликда айблайди, Лутни эса «ўз кизлари билан зино килган» дейди. Хорун хакида сўз юритиб – «у Исроил кавмини бузокка сигинишга даъват этган» дейди. Ёки «Довуд ўзининг саркардаси Уриёнинг аёли билан зино килган» деб маълумот беради. Сулаймонга сифат берар экан, «у ўзининг хотинларини рози килиш учун бутга сигинган» дея айблайди. Куръони каримда хам айнан шу пайгамбарлар киссалари зикр килинган. Лекин Тавротда айтилган ёлгон даъволарнинг биронтасини тасдикламаган» (“Пайгамбарлар киссаси”. Шайх Зохидхон Кодир Отахон ўгли)
Насронийлар хам бу китобни тан олади, лекин амал килмайди. Улар мазкур китобдан асосан Исо алайхиссалом, хакларида келган башоратларни ўкиб завк оладилар. Мухаммад алайхиссалом хакларида келган башоратлар хакида улардан сўрасангиз, улар: «сизнинг пайгамбарларингиз хакида хеч нарса ёзилмаган» деб жавоб киладилар. Аслида эса пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом, хакларида хам башоратлар борлигини машхур мусулмон Инжилшуноси Ахмад Дийдот ўзининг китобларида кўрсатиб берган. Якинда Ислом динини кабул килган Девид Бенджамин Кельдани янги исми АбдулАхад Даууд «Библияда Мухаммад» номлик рисоласида, Пайгамбаримиз саллалоху алайхи вассалом хусусларида Таврот ва Инжил китобларидаги башоратларнинг хали биз билмаган янги кирраларини очиб берган. Муаллиф католик черковининг ходими эди, лекин Аллох таоло унинг калбини хидоятга тўлгазди ва у Исломни хак дин дея тан олди. Бунга ўхшаган минглаб черков вакиллари борки, Исломнинг хаклигини жуда яхши биладилар, аммо хар хил сабаблар ила хакни кабул килмасдан уни яшириб ётибдилар. «Аллох таоло хаммамизнинг калбларимизни хидоят нури ила тўлгазсин», дея дуо киламиз.
Кадимги Ахд китоби узок вакт мобайнида, асосан, эски яхудий тилида ёзилгандир. Бу китобларга хам роса кўп ўзгартириш-у, кўшимчалар кўшилиб баъзан айрим жойлари кискартирилгандир. Мисол учун: Мусо алайхиссаломга нозил бўлган Таврот китобида: Мусо алайхиссаломнинг вафоти, дафн килиниши хакидаги маълумотларни Мусо алайхиссалом ўзлари ёзмагани аникдир, хатто кабри каердалигини хеч ким билмаслиги хакида хам маълумотлар бор. Мусо алайхиссалом вафот топиб ва кабрга дафн этилиб унинг кабри каердалигини Бани Исроил унутиб кетгунга кадар канча вакт ўтиши керак эди? Балки, (валлоху аълам) ўша пайтлар Товротга хар хил иборалар «кўшилиб» ёки «тушиб» колгандир. (Иккинчи конун 34 боб) Хусусан, бу масалаларнинг ечимини гарб Инжилшунослари чукур ўрганиб: «Тавротга инсонлар томонидан ўзгартиришлар киритилгани аникдир» деган тўхтамдалар.
«Кадимги Ахд-Библиянинг бир кисми, иудаизмда хам, христианликда хам муккадас ёзув деб эътироф этилади. Унинг составига канонлаштирилган 39 та китоб киради. Кадимги Ахд китобларини шартли равишда бир неча группага: Мусо беш китоби, тарихий китоблар, пайгамбарлар китоблари ва ёзувларга бўлиш мумкин. Исо Навин, Судьялар 1-4, 1-2 Паралипоменон, Ездра, Неемия китоблари тарихий китоблар туркимига киради. Пайгамбарлар китобларига «буюк пайгамбарлар» хисобланган Исаия, Иеремия, Иезекииль, Даниил китоблари ва 12 та «кичик пайгамбарлар» (Амос, Осия, Иоиль ва б.) асарлари киради.....» (Энциклопедик Лугат).

<<< >>>

Аввалги сахифага ўтиш

 

Hosted by uCoz